Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ислом Каримов ҳақидаги ҳужжатли фильм тайёр бўлди

Ислом Каримов ҳақидаги ҳужжатли фильм тайёр бўлди

Фото: ЎзА

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам қатнашди.

Унинг маълумот беришича, Ислом Каримов хотирасига бағишланган мақолалар танловига 900 та ижодий ишлар келиб тушган. Шунингдек, «Мустақиллик меъмори» номли ҳужжатли фильм ҳам тайёр бўлиб, юбилей кунлари барча марказий телеканалларда намойиш этилади.

Мухбиримизнинг хабарига кўра, Ислом Каримов таваллуди билан боғлиқ тадбирларда хориждан ҳам вакиллар иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг