Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан наманганлик онахонга озиқ-овқат, товуқхона ва элликта товуқ берилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан наманганлик онахонга озиқ-овқат, товуқхона ва элликта товуқ берилди

Фото: Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов водийга ташриф буюрди. У Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш борасида қатор учрашувлар ўтказди.

Ташкилот расмий сайтида ёзилишича, Наманган вилоятига сафари чоғида Ж.СаримсоқовЧуст туманига ташриф буюрган. Федерация раиси Чуст туманига ташрифи доирасида Дўстлик МФЙда истиқомат қилувчи 68 ёшли Ҳошимова Сабоҳат аянинг аҳволидан хабар олди.

Маълум бўлишича, Сабоҳат онанинг оиласи маҳаллада кам таъминланганлар рўйхатида турсада, маҳалла раҳбарияти унинг аҳволидан бирор марта хабар олмаган. Қайтанга, Сабоҳат она қаромоғидаги вафот этган қизининг ўғлига нафақа пули сўраб борганида турли баҳоналарни рўкач қилиб, нафақа пули тайинламаган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов томонидан Сабоҳат аяга рўзғор учун керакли озиқ-овқат маҳсулотлари, оила бюджетига кўмак бериши учун товуқхона ва эллик дона товуқ тақдим этилди. Шунингдек, Федерациянинг Чуст тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Ҳошимова Сабоҳат аядан доимий хабар олиб туришни тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг