Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

IT-маслаҳат. Интернетда тезкор ишлаш учун клавиатуранинг 38 та комбинацияси

IT-маслаҳат. Интернетда тезкор ишлаш учун клавиатуранинг 38 та комбинацияси

Фото: «fastkeyboardtyping.com»

Ушбу оддий комбинацияларни ўзлаштирган ҳолда сиз интернетда одатдагидек вақтингизни сарфлашингиз мумкин, лекин янада кўпроғига улгурасиз! Тармоқдаги қарийб барча биз учун одатий бўлган жараёнларни бор йўғи бир жуфт клавишалар ёрдамида амалга ошириш имкони бор.

Телеграмдаги @itspecuz канали қимматли вақтингизни тежаш учун сизга ушбу клавишалар комбинацияларини таништиради:

Бўлимлар билан ишлаш (Работа с вкладками):

  1. Ctrl+1-8 – Бўлим (Вкладка)лар панелида биз босган сонга мос тартибда жойлашган бўлим (Вкладка)га ўтиш.
  2. Ctrl+9 – Рақамидан қатъи назар охирги бўлимга ўтиш.
  3. Ctrl+Tab – Кейинги, яъни битта ўнгда жойлашган бўлимга ўтиш.
  4. Ctrl+Shift+Tab – Олдинги, яъни битта чапда жойлашган бўлимга ўтиш.
  5. Ctrl+W, Ctrl+F4 – Жорий бўлимни ёпиш.
  6. Ctrl+Shift+Т – Охирги ёпилган бўлимни қайта очиш.
  7. Ctrl+Т – Янги бўлим очиш.
  8. Ctrl+Н – Янги браузер ойнасини очиш.

Навигация (Навигация):

  1. Alt+← (Стрелка Чапга), Backspace – Бир саҳифа орқага қайтиш.
  2. Alt+→ (Стрелка Ўнгга), Shift+Backspace – Бир саҳифа олдинга ўтиш.
  3. F5 – Саҳифани янгилаш.
  4. Ctrl+F5 – Кешни инкор қилган ҳолда янгилаш, яъни саҳифани бошқатдан юклаш.
  5. Esc (Escape) – Саҳифани юклашдан тўхтатиш.
  6. Alt+Home – Уй саҳифаси сифатида ўрнатилган саҳифани очиш.

Масштаблаш (Масштабирование):

  1. Ctrl+«+», Ctrl+Сичқонча ғилдирагини тепага – Катталаштириш.
  2. Ctrl+«-», Сичқонча ғилдирагини пастга – Кичрайтириш.
  3. Ctrl+0 – Масштабни бошланғич ҳолатга қайтариш.
  4. F11 – Тўлиқ экранли режим.

Саҳифа бўйлаб юриш (Прокрутка):

  1. Space, Page Down – Битта экран пастга.
  2. Shift+Space, Page Up – Битта экран тепага.
  3. Home – Саҳифа бошига ўтиш.
  4. End – Саҳифа охирига ўтиш.

Манзил сатри (Адресная строка):

  1. Ctrl+L, Alt+D, F6 – Манзил сатридаги матнни белгилаш.
  2. Ctrl+Enter – Сиз томондан киритилган сўз бошига www. ва охирига .cом ни қўшган ҳолда саҳифани браузерга юклайди.
  3. Alt+Enter – Киритилган манзилни янги бўлимда очади.

Излаш (Поиск):

  1. Ctrl+K, Ctrl+E – Сўровни киритиш учун браузерда ўрнатилган қидирув майдонига ўтиш.
  2. Alt+Enter – Қидирув натижаларини янги бўлимда очиш.
  3. Ctrl+F, F3 – Жорий саҳифа бўйича қидирув воситасини очиш.
  4. Ctrl+G, F3 – Саҳифа бўйича қидирувни амалга оширганда кейинги топилган матнга ўтиш.
  5. Ctrl+Shift+G, Shift+F3 – Саҳифа бўйича қидирувни амалга оширганда олдинги топилган матнга қайтиш.

Закладка тарихи (История закладки):

  1. Ctrl+H – Кирилган саҳифалар тарихини очиш.
  2. Ctrl+G – Юкланган маълумотлар рўйхатига ўтиш.
  3. Ctrl+D – Жорий сайтга закладкани сақлаб қўйиш.
  4. Ctrl+Shift+Del – Кирилган саҳифалар тарихи, кеш, юкланган маълумотлар рўйхати ва ҳоказоларни тозалаш воситасини очиш.

Бошқа функциялар (Другие функции):

  1. Ctrl+P – Жорий саҳифани чоп этиш.
  2. Ctrl+S – Саҳифани доимий хотира (қаттиқ диск)га сақлаш.
  3. Ctrl+O – Файлни очиш.
  4. Ctrl+U – Жорий саҳифа кодини кўриш. IE (Internet Explorer)дан ташқари.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг