Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

IT-маслаҳат. «Windows»да USB флешкалар ҳақидаги маълумотларни тозалаш усуллари

IT-маслаҳат. «Windows»да USB флешкалар ҳақидаги маълумотларни тозалаш усуллари

Фото: «IT-specialist»

Нотаниш флешка уланганида «Windows» топилган USB қурилмаси учун янги қурилмани ўрнатиш жараёнини бошлаб юборади. Ўрнатиш маълум бир вақтни талаб этади ва ундан кейин флешка ташқи USB хотира қурилмаси сифатида белгиланади ва «Windows»даги «Проводник»да (Мой компьютер) фойдаланиш учун пайдо бўлади. Флешкани компьютерга қайта улаганда у тизим томонидан дарҳол танилади ва «Мой компьютер» таркибида пайдо бўлади.

Компьютерга қачонлардир уланган барча USB хотира қурилмалари ҳақидаги маълумот тизим реестрида сақланади. Агар компьютерга турли модель ва ишлаб чиқарувчиларга тегишли кўп флешкалар уланса, вақт ўтиши билан реестрда жуда кўп «ахлат» тўпланиб қолади. Натижада эса янги қурилмани аниқлаш ва улаш жараёни анча кўп вақт талаб этади ва тизимнинг қотиб ишлашига олиб келади.

Ечими битта! Вақти-вақти билан уланаётган флешкалар ва бошқа USB хотира қурилмалари ҳақидаги маълумотларни сақловчи реестр бўлим (раздел)ларини тозалаб туриш лозим. Ушбу бўлимларнинг тозаланиши янги USB қурилмаларнинг уланишини ва умуман тизимнинг ишлашини тезлаштиришда ёрдам беради. «IT-specialist» канали шу усуллар ҳақида батафсил маълумот беради.

Тозалашни Regedit тизим дастури ёрдамида амалга ошириш лозим. У қуйидагича ишга туширилади.

Пуск → Выполнить (Win+R) → Regedit

Сизда реестр муҳаррири ишга тушади. Керакли бўлимларни топамиз ва барча «ахлат»лардан тозалаймиз.

Компьютерга қачондир уланган ва айни дамда қўлланилаётган ҳар қандай хотира қурилмалари ҳақидаги маълумотларни сақловчи реестр бўлимлари:

HKEY_LOCAL_MACHINE\SYSTEM\ControlSet001\Control\DeviceClasses\{53f56307-b6bf-11d0-94f2-00a0c91efb8b}

HKEY_LOCAL_MACHINE\SYSTEM\ControlSet002\Control\DeviceClasses\{53f56307-b6bf-11d0-94f2-00a0c91efb8b}

HKEY_LOCAL_MACHINE\SYSTEM\CurrentControlSet\Control\DeviceClasses\{53f56307-b6bf-11d0-94f2-00a0c91efb8b}

Диққат! Ушбу бўлимларда шунингдек, компьютерда ўрнатилган қаттиқ дисклар ҳақида маълумот ҳам мавжуд. Ушбу маълумотни ўчирманг.

Компьютерга уланган пайти ташқи USB сақлаш қурилмаси сифатида танилган – флешкалар, ташқи қаттиқ дисклар шунингдек фотоаппаратлар, телефонлар, флеш плеерлар ва бошқа қурилмалар ҳақидаги маълумотларни сақловчи реестр бўлимлари. Бу ерда барча Disk префиксли қуйи бўлимларни ўчириш мумкин.

HKEY_LOCAL_MACHINE\SYSTEM\CurrentControlSet\Enum\USBSTOR

HKEY_LOCAL_MACHINE\SYSTEM\ControlSet001\Enum\USBSTOR

HKEY_LOCAL_MACHINE\SYSTEM\ControlSet002\Enum\USBSTOR

Реестрни тозалаш учун дастурлар

Уланган USB қурилмалар бўйича ахборотни ўз ичига олувчи маълумотлардан реестрни тозалашга ваъда берувчи бир қанча дастурларнинг ишлашини синаб кўрдик. Баъзилари «Windows 7»да ишламади, бошқалари буни рад этди, айниқса 64-битли версияларда. Натижада, танловимиз иккита дастурга тушди: «USBDeview» ва «USB Oblivion».

USBDeview

«USBDeview» дастури интерфейси

Барча имкониятларни таърифлаш ўтиришдан маъно йўқ, фақатгина шуни таъкидлаб ўтиш мумкинки, дастур аввалдан уланган USB қурилмалар ҳақидаги ажойиб маълумотни кўрсатади, жумладан, биринчи ва охирги маротаба қўлланилгани санаси, жуда кўп сонли созламаларга эга, рус тилини қўллаб‑қувватлайди ва энг муҳими, у муаммосиз реестрдан ҳар қандай маълумотларни ўчиради, ҳаттоки 64-битли «Windows 7»да ҳам.

«USBDeview» дастурини юклаб олиш.

USB Oblivion

«USB Oblivion» дастури интерфейси

«USB Oblivion» - жуда оддий дастур бўлиб, унинг ёрдамида компьютерга уланган USB хотира ва CD-ROM қурилмалари ҳақидаги маълумотни реестрда кўриш ва хоҳишга кўра тезкор ўчириш мумкин. Бундан ташқари, дастур ўрнатилаётган қурилмалар ва тизимда рўй бераётган ҳодисалар ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган тизим журналларини ҳам тозалашга қодир.

«USB Oblivion» дастурини юклаб олиш.

Огоҳлантириш

Диққат! Барча маълумотлар фақат умумий танишиб чиқиш ва жуда тажрибали компьютер фойдаланувчилари учун мўлжалланган. Ушбу мақолада тавсифланган барча хатти-ҳаракатлар учун масъулиятни ўз зиммангизга оласиз. Унутманг, реестр – бу «Windows» тизими маълумотлар базасидир. Ўз хатти‑ҳаракатларингиз оқибатида аниқ нима содир бўлишидан хабардор бўлмасангиз, унда яхшиси реестрга кирманг, ундаги ҳеч нарсани ўчириб ёки тўғрилаб ўтирманг.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг