Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италияда ўғирлаб кетилган 26 млн. евролик тасвирий санъат асарлари топилди

Италияда ўғирлаб кетилган 26 млн. евролик тасвирий санъат асарлари топилди

Фото: «Twitter.com»

Италия шимолида полициячилар 2017 йилда ўғирлаб кетилган икки дона тасвирий санъат асарини топишди, деб хабар берган «Life.ru». Асарлар Ренуар ва Рубенс қаламига мансуб.

Монца шаҳрида шу муносабат билан журналистлар учун махсус кўргазма тадбир уюштирилди.

Тергов маълумотларига кўра, гумондорлар ўзларини харидор сифатида таништириб, санъат асарларини сотувчилардан ушбу асарларни ўғирлашган. Улар икки дона расм учун 26 млн. евро ваъда қилишган. Сотувчилар чалғиганидан фойдаланган ўғрилар расмларни олиб кўздан йўқолишган.

Италия матбуоти ёзишича, бу асарлар Турин шаҳридаги омборхонадан топилган. Айни пайтда саккиз нафар шахс терговга тортилган — шулардан тўрт нафари Италия, бир нафари Хорватия фуқароси бўлиб, июнь ойида ҳибсга олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг