Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дональд Трампнинг қизи Жаҳон банкини бошқариши мумкин

Дональд Трампнинг қизи Жаҳон банкини бошқариши мумкин

Фото: «Global Look Press»

АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп Жаҳон банкини бошқаришга номзодлар рўйхатига кирди. Номзодлар орасида Қўшма Штатларнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли Иванка Трампга муносиб рақиб сифатида кўрилмоқда.

«Financial Times» ўз манбасига асосланиб хабар беришича, Жаҳон банки февраль ойининг ўрталарига қадар президентликка номзодларни муҳокама қилади, апрель ўрталарида янги президент номи аниқ бўлади.

Номзодлар орасида, шунингдек, АҚШ молия вазири ўринбосари Дэвид Мэлпас, АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги раҳбари Марк Грин бор.

«РИА Новости»нинг Жаҳон банкидаги манбаси хабарига кўра, банк ходимлари орасида Иванка Трампнинг турмуш ўртоғи — Жаред Кушнернинг президентликка келиши ҳақида ҳам гап-сўзлар юрибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг