Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган боксчиларимиз номи эълон қилинди

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган боксчиларимиз номи эълон қилинди

Шу йилнинг 7–21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Терма жамоаси мураббийлар штаби мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи боксчилар номини маълум қилди. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, терма жамоа таркиби қуйидагича кўриниш олди:

  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
  • -57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
  • -63 кг: Элнур Абдураимов
  • -69 кг: Бобоусмон Батуров
  • -75 кг: Фанат Қаҳрамонов
  • -81 кг: Дилшодбек Рўзметов
  • -91 кг: Санжар Турсунов
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов

Мураббийлар: Марат Қурбонов, Раҳматжон Рўзиохунов, Тўлқин Қиличев, Баҳодир Эркаев, Истам Кабинов, Фаррух Қиличев, Элшод Расулов, Бурхон Аҳмедов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг