Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон иқтисодиёти коррупция сабаб бир йилда 2,6 триллион доллар йўқотади

Жаҳон иқтисодиёти коррупция сабаб бир йилда 2,6 триллион доллар йўқотади

Жаҳон иқтисодиёти коррупция сабаб бир йилда 2,6 триллион доллар йўқотади. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан йўллаган мурожаатида эълон қилди.

Бу маблағ глобал ЯИМнинг 5 фоизини ташкил қилади.

«Коррупция ҳар бир мамлакатда мавжуд - бой ва камбағалда ҳам, шимол ва жанубда ҳам. Коррупция одамларни мактаблар, касалхоналардан маҳрум қилади, инвесторларни қўрқитади ва табиий ресурсларни суистеъмол қилишга олиб келади. У ҳуқуқ устунлигини йўқотади ва бошқа жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлади», - дейди Гуттериш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг