Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Слоуболизация»: жаҳон иқтисодиёти ўсиши 2020 йилда қанчага секинлашади?

«Слоуболизация»: жаҳон иқтисодиёти ўсиши 2020 йилда қанчага секинлашади?

Фото: «Investorplace»

Жаҳон иқтисодиёти ўсиши 2020 йилда 3,4 фоизгача секинлашади — бу ҳақда PwC аудиторлик компанияси экспертлари хулоса беришди.

PwC тадқиқотларига кўра, 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти ўсиши, харид қобилияти бўйича ҳисобланганда, 3,2 фоизга пасаяди. Шу билан бирга, XXI асрда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ўртача йиллик ўсиши 3,8 фоизни ташкил этиб келаётганди.

Глобал иқтисодиёт ўсишидаги сусайишни аудиторлар «слоуболизация» деб аташади. Бундай шароитда жаҳон савдосидаги зиддиятлар глобал етказиб бериш занжирлари ва бутун дунё бўйлаб иқтисодий интеграцияни қийинлаштиради.

2020 йилда глобал савдо учун ягона умид манбаи хизмат кўрсатиш соҳаси бўлиб қолмоқда. Чунки худди шу йилда дунё бўйлаб хизматлар экспорти рекорд даража — $ 7 триллионга чиқиши кутилмоқда. Бу йўналишда АҚШ ва Буюк Британия етакчи экспортёрлар бўлиб қолади. Хитой эса тўртинчи ўриндаги Франция ўрнига кўтарилиши кутиляпти.

«Катта еттилик» мамлакатлари иш ўринларини яратишда давом этади. G7 мамлакатлари 2020 йилда 2 млн.та иш ўрни яратиши кутилмоқда. Бешта иш ўрнидан тўрттаси АҚШ, Буюк Британия ва Японияга тўғри келади.

2020 йилда жаҳон аҳолиси 7,7 млрд. кишига етади. Бу 10 йил олдингидан 10 фоиз кўпдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг