Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бозорларда банан йўқолиб қолиши мумкин

Бозорларда банан йўқолиб қолиши мумкин

Фото: «Pixabay»

Эквадордаги Сангай вулқони отилиши дунёда бананлар тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин, деб ёзмоқда «Zakon.kz».

Вулқон куллари камида 83 минг гектар ер майдонини қоплаб олган, булар орасида банан етиштирилувчи ҳудудлар ҳам бор. Фермерлар бу йил ҳосилининг тўртдан бир қисмини бой бериб қўйиши эҳтимоли катта, ҳашаротларга қарши махсус қопламадан фойдаланувчиларгина ҳосилини сақлаб қолиши мумкин.

Эквадор банан экспорти бўйича дунёда биринчи ўринда туради, ўз маҳсулотини Европа, Яқин Шарқ, Россия, Қозоғистон, жумладан, Ўзбекистонга ҳам етказиб беради.

«Lenta.ru» хабар беришича, вулқон фаоллиги оқибатида банан экспорти 25-30 фоизга пасайиши мумкин — бу бир ярим миллион қутига тенг.

Эслатиб ўтамиз, Сангай вулқони 20 сентябрь куни фаоллашганди. Вулқон тутуни 10 километргача баландликка ўрламоқда. Боливар, Гуайяс, Лос-Риос ва Чимборасодаги аҳоли уйларини кул қоплаган. Табиат ҳодисаси мамлакат қишлоқ хўжалигига жиддий зиён етказмоқда. Гуаякилдаги халқаро аэропорт ёпилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг