Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон шаҳарлари Янги йилни қандай кутиб олди (фото)

Жаҳон шаҳарлари Янги йилни қандай кутиб олди (фото)

Фото: РБК

31 декабрь оқшомида дунёнинг каттаю кичик шаҳарларида одамлар Янги йилни биргаликда қаршилашди.

Сидней, Австралия

Фото: Brendan Esposito / AAP via AP

Янги 2019 йилни Австралия биринчилардан бўлиб кутиб олди. Сиднейдаги машҳур опера театрига туташ кўрфаз ва Харбор Бриж тепасида мушакбозлик уюштирилди.

Куала-Лумпур, Малайзия

Фото: nv.ua

Малайзия пойтахтидаги машҳур Петронас минораси Янги йилга ўтар кечаси.

Краби, Таиланд

Фото: nv.ua

Таиландда Янги йил оқшомида минглаб «орзу фонуслари» самога кўтарилди.

Москва, Россия

Фото: Марина Лысцева / ТАСС

Москваликлар ва шаҳар меҳмонлари Қизил майдонга тўпланишди — ажойиб манзара. 

Париж, Франция

Фото: Michel Euler / AP

Бир неча ҳафталаб давом этган «сариқ нимчалилар» намойиши Париждаги байрам кайфиятига таъсирини ўтказмади. Бу ерда ҳам мушакбозлик.

Лондон, Буюк Британия

Фото: Kirsty Wigglesworth / AP

«Катта кўз» — Европадаги энг катта томоша чархпалаги фонидаги анъанавий байрам салюти.

Нью-Йорк, АҚШ

Фото: nv.ua

Америкаликлар гарчи байрамни 31 декабргача қаршилашга улгуришса-да, барибир, 1 январни кутиб олиш учун кўчага чиқишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг