Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳондаги энг ёш миллиардер кимлиги маълум бўлди

Жаҳондаги энг ёш миллиардер кимлиги маълум бўлди

Фото:«AP»

«Forbes» журнали модел Кайли Женнернинг бойлигини бир миллиард доллар миқдорида баҳолади. Шу тариқа 21 яшар Кайли жаҳон тарихида энг ёш миллиадерга айланди. Бу ҳақда «Медуза» нашри хабар бермоқда.

Женнернинг асосий молиявий активи   «Kylie Cosmetics» компаниясидир. Модель унга 2015 йил асос солган. У барча маҳсулотларини ижтимоий тармоқларда фаол реклама қилади, биргина «Instagram»даги саҳифасида 128 миллион обуначиси бор.

Кайли тарихдаги энг ёш миллиадер унвонини Марк Цукербергдан тортиб олган. Маркнинг бойлиги 23 ёшида бир миллиард долларга етганди. Ҳозирда 34 яшар тадбиркорнинг 62 миллиард доллар пули борлиги маълум қилинган ва дунё бойлар рўйхатида саккизинчи ўринда туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг