Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Африкада 2 киши каркидон овлайман деб шерларга ем бўлди

Жанубий Африкада 2 киши каркидон овлайман деб шерларга ем бўлди

Фото:«Anadolu»

Жанубий Африкада 2 киши каркидон овлайман деб шерларга ем бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Live Science» нашри хабарига кўра, бу воқеа Сибуя Гейм табиий муҳитни асраш ҳудудида юзага келган.

Ноқонуний йўллар билан каркидон овлаш учун қурол ва болта олиб олган 2 киши оч шерлар галасига дуч келган. Шерлар икки кишини еб қўйган.

«Save the Rhino» гуруҳининг айтишича, 2017 йили 28 каркидон овланган экан.

Насли тугаб бораётган каркидонларнинг нархи Осиё давлатларида жуда қиммат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг