Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореядаги ёнғинда жабрланган ўзбекистонлик талаба вафот этди

Жанубий Кореядаги ёнғинда жабрланган ўзбекистонлик талаба вафот этди

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси берган маълумотларга кўра 2019 йилнинг 9 май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида оғир куйиш жароҳатини олган талаба, Ўзбекистон фуқароси Мутал Йўлдошев 19 май куни «Ҳанил» касалхонасида вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ахборотида маълум қилинган. 

Ҳозирги пайтда марҳумнинг жасадини отаси Мухтор Йўлдошев ва акаси Фарҳод Йўлдошев ҳамроҳлигида Сеул шаҳридан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 9 май куни Сеул шаҳрида яшайдиган ўзбекистонлик талабалар Мутал Йўлдошев (1997 йилда туғилган) ва Фаррух Мўминовнинг (1996 йилда туғилган)  квартирасида ёнғин содир бўлган, натижада Ф.Мўминов воқеа жойида вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг