Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жасинда Ардерн Крайстерчдаги масжидга ташриф буюрди

Жасинда Ардерн Крайстерчдаги масжидга ташриф буюрди

Фото: «Associated Press»

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн бугун, 24 сентябрь куни Крайстчерч (Жанубий оролда жойлашган шаҳар)га ташриф буюрди.

Крайстерчда 2019 йилнинг 15 март куни теракт содир этилганди: жума намози пайти 28 ёшли Брентон Таррант Ал-Нур масжидини ўққа тутиши оқибатида 51 инсон ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланганди.

Жасинда Ардерн бугун ушбу масжидга келиб, ўтган йилги мудҳиш жиноят қурбонлари хотирасига қурилган ёдгорликни очиб берди.

Фото: «Associated Press»

Таъкидлаш керакки, Ардерн хоним бугунги куннинг энг таниқли ва обрўли давлат давлат раҳбарларидан саналади. Мамлакатда яқинда ўтказилган сўровнома Жасинда Ардерн бўлғуси сайловларда ҳам ғолиб чиқиб, иккинчи муддатга Бош вазирликда қолишидан далолат бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг