Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018. Еттинчи чорак финалчи номи маълум бўлди

ЖЧ-2018. Еттинчи чорак финалчи номи маълум бўлди

ЖЧ-2018 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган Швеция ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйинда шведларнинг қўли баланд келди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди, бироқ шведларнинг ҳужумлари мазмунлироқ ва хавфлироқ бўлди. Иккинчи бўлим ҳам шундай тарзда бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди.

66-дақиқада Эмиль Форсбергнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва Швеция чорак финалга йўл олди.

ЖЧ-2018, 1/8 финал

Швеция – Швейцария 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 66 Форсберг.

Швеция: Ольсен, Люстиг (Крафт, 82), Линделеф, Гранквист, Аугустинссон, Классон, Свенссон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 82), Берг (Телин, 90), Тойвонен.

Швейцария: Зоммер, Ланг, Журу, Аканжи, Родригес, Бехрами, Жака, Шакири, Жемаили (Сеферович, 73), Цубер (Эмболо, 73), Дрмич.

Огоҳлантиришлар: Люстиг (31), Бехрами (61), Жака (68).

Четлатиш: Ланг (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг