Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018ни томоша қилишга келган мухлислар орасида энг машҳур смартфон қайси?

ЖЧ-2018ни томоша қилишга келган мухлислар орасида энг машҳур смартфон қайси?

Фото: «Trend.Az»

13 июнь ҳолатига кўра, футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилаётган шаҳарларга хориждан 180 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган. Мобиль операторлар ва интернет компаниялар асосида реклама компанияларнинг конверциясини ўлчайдиган «SmartIndex» платформаси томонидан ўтказилган мониторингга кўра, энг оммапоб смартфон номи эълон қилинди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Футбол мухлислари орасида энг машҳур смартфон дея «iPhone 7» тан олинди. Ундан Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун келган ишқибозларнинг 10 мингдан ортиғи фойдаланади.

Футбол ишқибозлари орасида машҳур бўлган иккинчи қурилма — «iPhone 6», учинчиси эса — «iPhone X». Ҳар иккала моделдан етти мингга яқин одам фойдаланади. Айниқса, «iPhone X»дан Саудия Арабистонидан бўлган мухлислар кўпроқ (20 фоизи) фойдаланмоқда.

Бразилия ва Перудан келган мухлислар орасида «iPhone 7» машҳурликка эга (12 ва 11 фоиз). Австралияликлар асосан «iPhone 7»ни (9,5 фоиз), сенегалликлар эса — «Samsung Galaxy J2» ни (9 фоиз) ишлатишлари маълум бўлди.

Шунингдек, Тунисдан келган мухлислар «Samsung Galaxy J5» (4 фоиз), Жанубий Кореядан келганлар эса «Samsung Galaxy S7» (7 фоиз) ни маъқул кўришар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг