Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2022да 48 та жамоа иштирок этиши мумкин, аммо Ўзбекистонда имконият барибир кўп эмас

ЖЧ-2022да 48 та жамоа иштирок этиши мумкин, аммо Ўзбекистонда имконият барибир кўп эмас

Фото: «Goal.com»

ФИФА Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этишини истамоқда. Гарчи Қатар томони бунга тайёр эмаслигини билдираётган бўлса-да, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ўз фикридан қайтмоқчи эмас.

Унинг режасига кўра, Қатар қабул қилишни истамаган ўйинларни бошқа мамлакат ўтказиши мумкин. Аммо муаммо шундаки, ён-атрофдаги давлатларнинг аксарияти Қатар билан ёмон муносабатда. Хусусан, иқтисодий жиҳатдан бой бўлган БАА, Саудия Арабистони ва Баҳрейн айнан шу муаммо туфайли ЖЧ мезбонлигини қабул қилишдан бош тортиши кутилмоқда.

Эътиборли томони, гарчи ЖЧ-2022 иштирокчилари сони кўпайгани билан Ўзбекистон миллий жамоасининг мундиалга чиқиши эҳтимоли барибир қийинлигича қолади. Боиси, жаҳон чемпионатининг Осиё учун ажратиладиган қўшимча квоталари эҳтимолий мезбон мамлакатларга насиб этади.

Бундай ҳолатда қолган давлатлар барибир аввалгидек «4+1» ўринлар учун курашда давом этади. Яъни, саралашда энг яхши натижа қайд этган 4 жамоа тўғридан-тўғри мундиалга йўл олади, яна бир жамоа эса қитъалараро плей-оффда иштирок этиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг