Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззах шаҳрини кенгайтириш бўйича режалар маълум қилинди

Жиззах шаҳрини кенгайтириш бўйича режалар маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Жиззахда сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари шаҳарни кенгайтириш бўйича режаларни маълум қилди.

— Жиззах шаҳри аҳолиси бугунги кунда 180 мингдан ошиб, келгуси беш йилда 230 мингга етиши кутилмоқда. Лекин шаҳарнинг инфратузилмаси 50 йил ичида анча эскириб, ҳали ҳам 50 минг аҳолига мўлжалланган десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу боис, шаҳарнинг қиёфасини, инфратузилмасини тубдан яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш бўйича, алоҳида дастурни амалга оширамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • 10 минг хонадонга мўлжалланган, барча ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмага эга, «Янги Ўзбекистон шаҳарчаси» ва кичик саноат зонаси барпо этилади;
  • мавжуд 34 та маҳаллага 70 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 534 та кўп қаватли эски уйларнинг барчаси таъмирланади;
  • ичимлик суви ва канализация тизимини ривожлантириш бўйича 80 миллион долларлик лойиҳа якунланиб, марказлашган ичимлик суви қамрови 100 фоизга, оқова сув хизматлари – 90 фоизга етказилади (ҳозирда 40 фоиз);
  • шаҳарнинг иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича ҳам, махсус дастур амалга оширилади;
  • Темирйўлчилар кўчасида 700 метрлик йўл ўтказгич қурилиб, темирйўл кесишмаларидаги транспорт тирбандлиги билан боғлиқ масала узил-кесил ҳал этилади;
  • 50 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон боғи», 25 гектарда «яшил майдонлар» барпо этилади, шаҳарда йилига камида 100 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг