Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда 18 яшар қизни зўрламоқчи бўлган фермер қўлга олинди

Жиззахда 18 яшар қизни зўрламоқчи бўлган фермер қўлга олинди

Фото: «Novini.bg»

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ҳамқишлоғини зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, воқеа Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Сарой қишлоғида 20 март куни соат 16:00 лар атрофида юз берган.

Шу қишлоқда яшовчи, «Сабрина Равшанова» фермер хўжалиги раиси, 1987 йилда туғилган шахс ҳамқишлоғи — 18 ёшли қизни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлган. Гумонланувчи қўлга олинган.

ИИВ хабаридан воқеага оид бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг