Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда имконияти чекланганлар учун бепул IT курслар ташкил этилди

Жиззахда имконияти чекланганлар учун бепул IT курслар ташкил этилди

Aҳолининг имконияти чекланган вакилларини IT соҳасида даромад топишга ўргатиш мақсадида Жиззах вилояти, Пахтакор туманида жойлашган IT-марказда имконияти чекланган фуқаролар учун бепул ўқув курслари ташкил этилди.

Ногиронлар жамиятининг Пахтакор туман бўлими томонидан  IT соҳасида касбга ўқитиш мақсадида Пахтакор туманида жойлашган IT–марказга компютер, рангли принтер, проектор ва мебел жиҳозлари беғараз фойдаланиш мақсадида топширилди.

Эндиликда тумандаги барча имконияти чекланган фуқаролар IT-марказга ташриф буюриб бепул курсларида таълим олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг