Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда уч машина ўзаро тўқнашди: бир киши жабрланган

Жиззахда уч машина ўзаро тўқнашди: бир киши жабрланган

Жорий йил 22 май куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Андижон вилоятида яшовчи 33 ёшли А.Ж. ўзига бириктирилган «Дамас» русумли автомашинасини «Тошкент-Термиз» йўлида бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган, 23 ёшли Б.А. бошқарувидаги «Волво» русумли юк автомашинаси чап ён қисмига урилиб тўхтаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Шу вақтда 34 ёшли А.Ю. бошқарувидаги «Нексия»  «Волво»нинг орқа томонига келиб урилган. Натижада «Нексия» автомашинаси йўловчиси 24 ёшли И.У. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг