Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жорж Лукас — машҳурлар ичида энг бой инсон

Жорж Лукас — машҳурлар ичида энг бой инсон

Фото: «Korrespondent.net»

«Forbes» журнали америкалик машҳурлар орасидан энг бойларини аниқлади. 2018 йил учун тузилган рейтингга АҚШда яшовчи 10 нафар машҳур инсон киритилган бўлиб, уларнинг умумий бойлиги — 18,7 млрд. доллар.

Рейтингни афсонавий «Юлдузлар жанги» кинофильми режиссёри 74 ёшли Жорж Лукас бошқармоқда — унинг бойлиги 5,4 миллиард доллар.

Иккинчи ўринда режиссёр Стивен Спилберг (3,7 млрд. доллар), учинчи ўринда Опра Уинфри (2,8 млрд. доллар).

Энг бой машҳурлар рейтингига, шунингдек, Майкл Жордан (баскетбол), Кайли Женнер модалар соҳаси), Jay-Z ва Diddy (рэп), Дэвид Копперфильд (шоу-бизнес), Тайгер Вудс (гольф) ва  Жеймс Паттерсон детектив асарлар) киритилди.

Рейтингга фақат АҚШ фуқаролари киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг