Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖССТ: яқин орада коронавирусдан ҳафтасига 100 минглаб одамлар вафот этишади

ЖССТ: яқин орада коронавирусдан ҳафтасига 100 минглаб одамлар вафот этишади

Фото: «Rostov.mk.ru»

Дунёда SARS-CoV-2 коронавируси туфайли ўлим сони яқин орада ҳафтасига 100 минг кишига етади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси Майк Райан бунга тайёр туришга чақирди, дея хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

«Ҳозирги кунда эпидемиологик вазият ўзгариб турибди ва турли минтақаларда ҳар хил кечмоқда», — деди у ЖССТ бошқарма ходимлари йиғилишида. Унинг таъкидлашича, Шимолий ва Жанубий Aмерикада жами ўлим ҳолатларининг 47 фоизи тўғри келмоқда. Уларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Гарчи юқори даражада бўлса ҳам, Европада ўлим даражаси барқарорлашмоқда, дея маълум қилди Райан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг