Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди

«Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди

Фото: «Eg.ru»

«Forbes» журналида чиққан мақолада киберэксперт Зак Доффман андроид-смартфон ишлатувчиларни «жуда хавфли» иловани ўчириб ташлашга чақирди.

Гап юз миллион мартадан кўп кўчириб ўрнатилган бепул ва пулли «SuperVPN» иловалари ҳақида бормоқда.

Экспертга кўра, «сизнинг махфийлигингиз ва хавфсизлигингизни ҳимоялаш»га ваъда берган бу сервис аслида ғирт тескарисини қилмоқда. Хусусан, «SuperVPN» зарарли жосуслик дастурий таъминотини яширинча ишлатиш ва маълумотларни сиздириш билан шуғулланади.

Оммалашган «CyberNews» ҳакерлик форумида «SuperVPN» ҳамда «GeckoVPN» ва «ChatVPN» мижозларининг қурилмалари ва ҳисоб қайдномалари маълумотлари учта базаси сотилаётгани ҳақидаги февраль ойида тарқаган хабар Доффманнинг эътиборини тортган.

«Шуни ҳам таъкидлаш муҳимки, «Google Play» дўконида турли ишлаб чиқарувчиларга қарашли шунга ўхшаш мазмундаги ва логитипли  яна камида олтита илова бор», — дея огоҳлантирган «CyberNews».

Доффман фойдаланувчиларга номи таниқли ва синовдан ўтган ишлаб чиқарувчиларнинг иловаларини ишлатишни тавсия қилган. Бепул иловалардан эса яхшиси узоқроқ юринг, деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг