Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канада осмонида самолёт ва планер тўқнашиб кетди

Канада осмонида самолёт ва планер тўқнашиб кетди

Иллюстратив фото

Канаданинг Альберта вилоятида, Калгари шаҳрига яқин жойда бир моторли «Cessna 182 Skylane» самолёти ва икки ўринли планер ҳавода тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent» Канада оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар берди.

Нохуш ҳодиса Калгаридан 40 километр жанубда содир бўлгани айтилмоқда. Тўқнашувдан сўнг самолёт эсон-омон ерга қўнган, планердагиларнинг тақдири эса аянчли кечди — ундаги икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг