Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канн фестивали. Гран-при «Паразитлар»га берилди

Канн фестивали. Гран-при «Паразитлар»га берилди

Фото: «Газета.Ру»

Жанубий кореялик режиссёр Пон Жун Хонинг «Паразитлар» фильми Канн кинофестивали Бош соврини — «Олтин пальма бутоғи» билан тақдирланди.

Фильмда ўзига тўқ оила ҳисобига кун кўришни мақсад қилган ишсизлар оиласи ҳақида ҳикоя қилинади.

Бундан ташқари, режиссёр Мати Диопнинг «Атлантика» фильми ҳам кинофестиваль Гран-присига сазовор бўлди.

Энг яхши эркак актёр учун мукофотни Антонио Бандерас «Оғриқ ва шараф» фильмидаги роли учун қўлга киритган бўлса, «Кичкинтой Жо»да ўйнаган Эмили Бичем энг яхши актриса деб топилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг