Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Каптива» эгаси чув тушди

«Каптива» эгаси чув тушди

«Каптива» русумли автомашинани 31000 АҚШ долларига сотиб олишини айтиб, унинг эгасига 2000 АҚШ долларини беради ва қолган 29000 АҚШ долларини 3 кун ичида беришини айтиб ишончига киради. Сўнг эса...

Бухоро шаҳрида 3 декабрь куни А.Сомий кўчасида яшовчи фуқаро Ф.С. ИИБга мурожаат қилади.

Унинг айтишича, шу йил 19 июль куни Бухоро туманида яшовчи Ж.С. фуқаро Ф.С.га тегишли «Каптива» русумли автомашинасини 31000 АҚШ долларига сотиб олишини, олдиндан 2000 АҚШ долларини бериб, қолган 29000 АҚШ долларини 3 кун ичида беришини айтади.

Шу тарзда алдов йўли билан унинг ишончига кириб, автомашинани олиб кетади ва шу куннинг ўзида автомашинани бошқа шахсга сотиб юборади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида Ж.С. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг