Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар 22 мингтадан ошди

Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар 22 мингтадан ошди

Фото:«Xabar.uz»

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 22 286 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги хабар қилди. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 3 778 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 2 762 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 2 203 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 2 183 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 1 636 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 1 578 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 469 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 1 326 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 250 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 1 151 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 1 015 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 869 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида - 784 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 282 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Ҳолатлар орасида жамоат жойида ниқобсиз юриш, автоуловда йўловчи ташиш, карантинда уйдан чиқиш каби ҳолатлар бор. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг