Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пластик картадаги 152 млн.ни нақдлашни ваъда қилиб чув туширган фирибгарга жазо тайинланди

Пластик картадаги 152 млн.ни нақдлашни ваъда қилиб чув туширган фирибгарга жазо тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Зиёкор ҚФЙда яшовчи, муқаддам жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг 2018 йил 1 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Ж.Б. жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг 2018 йил 03 августдаги ҳукмига кўра, муқаддам очилмай қолган жиноятлари учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 7 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Ж.Б 2016 йил октябрь-ноябрь ойларида Жиззах шаҳар, Ҳалқобод маҳалласи худудида жойлашган “Эски шаҳар деҳқон буюм бозори”да О.Қни пластик карталар ҳисобидаги пулларини нақд пулга алмаштириб беришга ишонтириб, ундан давомли равишда ҳисобида 100.000.000 сўм бўлган пластик карталарни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пластик карталардаги пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб талон-торож қилган.

Ж.Б жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2016 йил октябрь ойи бошларида Жиззах шаҳар, Заргарлик маҳалласи худудида жойлашган “Зебо” савдо марказида Б.Ндан жами нархи 8.500.000 сўмлик икки дона “Ситроник” русумли кондиционер ва бир дона “LJ” русумли телевизорларни пулини 10 ой ичида беришга ишонтириб, жабрланувчи Б.Н.нинг 8.500.000 сўмлик мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, Ж.Б 2016 йил октябрь ойи ўрталарида Жиззах шаҳар, Ҳалқобод маҳалласи худудида жойлашган “Эски шаҳар деҳқон буюм бозори”да Р.Хни пластик картаси ҳисобидаги пулларни нақд пулга алмаштириб беришга ишонтириб, жабрланувчи Х.Р нинг ҳисобида 52.000.000 сўм бўлган пластик картасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пластик картадаги пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Жиззах шахар судининг таъкидлашича, бундай холатлар, яъни фирибгарлик жинояти (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси) хозирги кунда Республикамизда содир этилган жиноят турларининг энг кўп қисмини ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг