Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Картошкадан бир йилда бир неча марта уруғлик олиш мумкинми?

Картошкадан бир йилда бир неча марта уруғлик олиш мумкинми?

Картошкани фитотрон услубда яратиш.

Фото: «plantfactory.ru»

Инновацион ривожланиш вазирлигида  АҚШнинг СETS компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Фото: Инновация вазирлиги матбуот хизмати

Суҳбат чоғида СETS компанияси вакиллари Инновация вазирлиги қошидаги Уруғчиликни ривожлантириш марказига компьютер билан бошқариладиган картошка мини-туганаклари етиштириладиган 15та  фитотрон ускунасини сотиш таклифи билан чиқди. 

Фитотрон ўзи нима? Фиотрон, бу – сунъий равишда маълум шароитлар яратиладиган жой бўлиб, турли хил иқлим шароитлари яратган ҳолда бир йилда бир неча марта ҳосил олиш, селекция жараёнини тезлаштириш имкониятини беради. Жумладан, супер элита уруғларини етиштиришга кетадиган муддат бир неча бараварга камаяди.

Америкаликлар таклиф этаётган фитотронларнинг нархи баландлигини инобатга олган ҳолда, Инновация вазири улардан ускуналарни Ўзбекистонга инвестиция сифатида киритиб, давлат-хусусий шерикчилик шаклидаги қўшма корхона ташкил қилиш ва картошка уруғчилиги кластери яратиш таклифини берди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик шакллари ва шартлари ҳақида музокараларни давом эттиришга келишишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг