Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда кредит олишда сарсон бўлган бир гуруҳ фуқароларга ёрдам берилди

Наманганда кредит олишда сарсон бўлган бир гуруҳ фуқароларга ёрдам берилди

Наманган вилояти Чортоқ туман Бозорбоши МФЙда яшовчи фуқаролар Қурбанова Умида, Эргашев Санжар, Асройдилова Нодира асаларичилик билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит олиш мақсадида елиб югурушлари бесамар кетгач, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишади.

Ушбу масала Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Федерация мутасаддилари ҳамда тижорат банкининг Чортоқ туман бўлими мутахассислари ва мурожатчилар иштирокида ўрганилди. Аризачиларга «Хар бир оила – тадбиркор» Давлат дастури асосида имтиёзли кредит учун асаларичилик билан шуғулланишга жами 89 991 000 сўм маблағ ажратилиб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг