Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каттақўрғонда Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон қурилмоқда (фото)

Каттақўрғонда Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон қурилмоқда (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Марказий ҳарбий округидаги «Каттақўрғон» полигонида Самарқанд вилояти ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда ҳудуди ва салмоғи жиҳатидан Ўзбекистондаги биринчи рақамли ҳарбий полигон барпо этилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Каттақўрғон шаҳридан 200 км узоқликдаги полигонда олиб борилаётган қурилиш ишлари жорий йилнинг 25 май кунидан бошланиб, шу вақтга қадар 13 млрд. сўм маблағ сарфланган. Яна шунча маблағ ҳисобидан полигон ҳудудида 16 та ҳарбий ва ижтимоий объектларда капитал таъмирлаш ҳамда 4 та янги бинони жиҳозлаш ишлари йўлга қўйилган. Шу билан бирга 1200 нафар ҳарбий хизматчи учун ётоқхона барпо этилган.

Жанговар техникалар паркида 150 дан зиёд ҳарбий техникалар учун очиқ майдон ҳамда ёпиқ бинолар барпо этилмоқда.

Полигоннинг катта қисми ҳарбий-маъмурий сектор ёрдамида, 40 га яқин ўқув нуқталари эса ҳарбий хизматчиларнинг машғулотларидан бўш вақтларда бунёд этилмоқда. Эски полигондан фарқли томони бир вақтнинг ўзида барча мутахассисликлар ҳамда қўшин турлари бир-бирига халақит қилмай ўз истеҳкомларидан машғулотларга киришади. 

Бундан ташқари, дала майдонида реал жанг манзарасини гавдалантириш мақсадида авиация зарбалари учун ҳарбий ҳисобдан чиқарилган 18 та танк ва техникалар, шунингдек, артиллерия бўлинмалар учун махсус нишонлар қўйилган. Жанговар техникалардан отиш йўналишларида замонавий жанг тактикасидан келиб чиқиб, қисқа сонияларда манёвр қўллаш объектлари қуриляпти. Барча куч-воситаларини бошқариш, ҳамкорликдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 қаватдан иборат қўмондонлик кузатув минораси барпо этилмоқда. Келгусида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Халқаро мусобақаларни баъзилари ҳам айнан мана шу полигонда ўтказилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, полигонда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш мақсадида оптик толали кабеллар тортилди. Ер остидан сув қазиб чиқарилди. Округ бошқарув аппарати ташаббуси билан аскарлар учун кўргазмали ўқув шаҳарча бунёд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг