Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Киберспорт Олимпия ўйинлари дастурига киритилмайди

Киберспорт Олимпия ўйинлари дастурига киритилмайди

Фото: «Hightech.fm»

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ХОҚ компьютер ўйинларини Олимпия ўйинлари дастурига киритишни режалаштирмаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, компьютер ўйинлари зўравонлик ва дискриминацияни тарғиб қиляпти.

Бах шутерларни назарда тутган. Унинг айтишича, ҳар қандай яккакурашнинг илдизи реал ҳаётдаги инсонларнинг ўзаро олишувига бориб тақалади. Спорт эса мана шу олишувнинг тараққий этган кўриниши, деган ХОҚ раҳбари.

Эслатиб ўтиш керакки, Осиё олимпия қўмитаси Жакарта ва Палембангда бўлиб ўтган 2018 йилги Осиё ўйинлари дастурига киберспортни киритган ва бу анъана 2022 йилда ҳам давом эттирилади. Унинг дастурига киберспортнинг айнан қайси турлари киритилиши ҳозирча қоронғу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг