Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Китобда карантин чоралари кучайтирилди. Ҳокимлик аҳолидан ваҳима қилмасликни сўрамоқда

Китобда карантин чоралари кучайтирилди. Ҳокимлик аҳолидан ваҳима қилмасликни сўрамоқда

Фото: Xabar.uz

Китоб туманида карантин эҳтиёт чоралари вақтинча кучайтирилди. Бу билан туман аҳолисининг касалликка чалиниш хавфидан кўпроқ ҳимоя қилиш назарга тутилгани хабар қилинмоқда.

Айни пайтда туман марказига кириш-чиқиш йўллари ҳамда умумий вазият раҳбарият томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ушбу ҳолат туманга коронавирус кириб келиши ва тарқалиши хавфи борлиги билан изоҳланмоқда. Шу боис олдиндан эҳтиёт чораларини кўриш тақозо этилади.

«Карантин талаблари кучайтирилиши ваҳима қилишга асос бўлмайди, балки шахсий ҳимояни кучайтириш, хотиржам, тартибли ҳаракат қилиш ва ўз-ўзини назоратга олишни тақозо этади.

Азиз тумандошлар!

Сиздан турли миш - мишларга ишонмасдан, карантин талабларига амал қилиб ўзингиз, оилангиз ва яқинларингиз соғлиги учун ёрдам беришингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Тумандаги эпидемиологик вазият юзасидан яна қўшимча ахборот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг