Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кобулда эронлик операторга 7 марта ўқ узилди

Кобулда эронлик операторга 7 марта ўқ узилди

Жума куни кечқурун номаълум шахслар Кобул ғарбидаги Дашти-Барчи кварталида IRIB оператори Алиризо Шарифий отасининг олдига кетаётганида унга камида 7 марта ўқ узилган. Бу ҳақда AVA Press хабар берган.

Юзи ва бўйнидан ўқ жароҳати олган журналист касалхонага ётқизилган, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Эрон элчихонаси «Толибон»дан суиқасдни тергов қилишни талаб қилди. Улар жиноятчиларни топиб, жазолашга ваъда беришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг