Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кўч-кўчлар»нинг пайтими ҳозир?

«Кўч-кўчлар»нинг пайтими ҳозир?

Иллюстратив сурат

Андижондаги 4-умумтаълим мактаби шаҳарнинг «Шифокор» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Икки сменада таълим оладиган ўқувчиларнинг ота-оналари айни кунда хавотирда. Сабаби, мазкур ўқув даргоҳи реконструкция қилиниши боис жами 3000 нафардан зиёд ўқувчи яқин ҳудуддаги учта мактабга  тақсимланиши  айтилмоқда.

Табиийки, бундан ота-оналар ташвишда. «Янги» мактабга бориш учун ўқувчилар анчагина йўл босиши, ҳатто транспортга минишига тўғри келади. Бунинг устига машиналар серқатнов катта йўлни кесиб ўтишлари керак. Тўғри, ўқув даргоҳи таъмирга муҳтож. Бироқ ўқув йили якунига атиги бир ой муддат қолганида болаларни, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларини сарсон қилиш мақсадга мувофиқми?

Таассуфки, бунга аниқ жавоб йўқ. Фақат «тезда кўчиш» ҳақида буйруқ келгани айтилмоқда, холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг