Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Когон ҳокими ва барча сектор раҳбарлари ишдан олиниши кутилмоқда

Когон ҳокими ва барча сектор раҳбарлари ишдан олиниши кутилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун ўтказилган селектор йиғилиши давомида Когон шаҳрида ёшлар билан ишлаш бўйича сусткашликка йўл қўйилганини танқид қилди. Давлат раҳбари шаҳар ҳокими Ҳошимов, ичқи ишлар боғлиши Жавкашев, солиқ идораси бошлиғи Бобомуродов ва прокурор Ярашевларнинг ишга лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилган.

Когон шаҳар 2-сектор раҳбари (шаҳар прокурори Ярашев) ёшлар билан учрашувда уларнинг 3 нафарини бир ҳафта муддатда иш билан таъминлайман деб, ваъда берган. Лекин орадан бир ой вақт ўтган бўлса-да, натижа йўқ.

Когон шаҳридаги қолган сектор раҳбарлари ҳам маҳаллаларга тушиб ишламаяпти. Бундай сусткашликка йўл қўйгани учун Когон шаҳрининг тўртала сектор раҳбарларининг ишга лойиқлигини кўриб чиқиш лозим, — деди Президент.

Давлат раҳбари бу масала бўйича Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зариповга топшириқ берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг