Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коинотдаги энг қоронғи сайёра аниқланди

Коинотдаги энг қоронғи сайёра аниқланди

Фото: «Газета.Ru»

«Астрономлар бутун коинотдаги энг қоронғи сайёрани топишди. У тахминан 99 фоиз ёруғликни ютади», — деб ёзмоқда «Газета.Ru».

«WASP-104b» деб номланган ушбу сайёра «қайноқ юпитерлар» – массаси Юпитерга тенг, ҳарорати 2700 ºC бўлган газли гигантлар гуруҳига киради. Улардан кўпчилиги 40 фоиз ёруғликнигина қайтаради. Бундан аввал энг қоронғи сайёра бир фоиздан кам ёруғлик қайтарувчи Аждар юлдузлар тизимидаги «TrES-2 b» эди.

Айтилишича, «WASP-104b» 2014 йилда топилган ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 60 фоиз ёруғликни ютади деб ҳисобланган. Аммо янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, натрий ва калийга бойлиги сабабли унинг сатҳи аслида 97-99 фоиз ёруғликни ютар экан. Астрономларнинг фикрича, аниқликлар киритилгач, «WASP-104b» «TrES-2 b»дан қоронғироқ бўлиб чиқиши эҳтимоли юқори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг