Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коллеж ўқувчилари гидрогеология станциясини тунаб кетишди

Коллеж ўқувчилари гидрогеология станциясини тунаб кетишди

Фото: «Xabar.uz»

2018 йил май ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туман суди сайёр суд мажлисида Эшбоев Шоҳзод Шуҳрат ўғли ва Чўлпонов Нурмуҳаммад Абдумажид ўғлига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқди.

Шоҳзод Эшбоев шериги Нурмуҳаммад Чўлпонов билан тил бириктириб, 2018 йил 23 февралдан 24 февралга ўтар кечаси Оҳангарон тумани «Қуюн» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, фуқаро Баҳодир Тошов раҳбарлик қилаётган «Гидроминерал ресурслар маркази» давлат корхонаси «Оҳангарон гидрогеология станцияси»га боришган. Ичкарига ойнани синдириб кириб, у ердан 1 тўплам «Avtech» русумли процессор ва мониторни, 1 тўплам «Fujitsu Esprimo p 556/2» русумли процессор ва «Fujitsu 23,8 Inch Display B24-8 TS Pro» русумли мониторни, 1 дона процессор, 1 дона «LTE modem Postpaid» русумли интернет модемини ҳамда 1 дона флешкани ўғирлашган. «Оҳангарон гидрогеология станцияси»га жами 12 350 802 сўмлик моддий зарар етказишган.

Суд мажлисида судланувчилар яшаётган МФЙ томонидан уларни кафилликка олиш тўғрисидаги кафолат хатлари тақдим қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2018 йил 17 майдаги ҳукмига биноан судланувчилар Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в», «г» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Уларнинг ёши, коллеж ўқувчиси эканлиги, оилавий шароити, содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси, жабрланувчига етказилган моддий зарарни тўлиқ бартараф этгани, жабрланувчининг судланувчиларга даъвоси йўқлиги, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинининг кафолат хати инобатга олиниб, уларнинг ҳар бирига ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Уларга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланиб, тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланди.

Улуғбек Очилов, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди судьяси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг