Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коммунал тўловлар учун янги омонат

Коммунал тўловлар учун янги омонат

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан миллий валютада «Коммунал тўловлар учун» янги омонат жорий этилди.

Омонатнинг йиллик фоиз ставкаси – 22%.

Сақланиш муддати эса 18 ой.

Омонат бўйича ҳисобланган фоизлар ҳар ой автоматик равишда омонатчининг электр энергияси ва бошқа турдаги коммунал тўловларини тўлашга йўналтирилади.

Бунда агар мижоз ўз омонатини 13 ойдан 18 ойгача муддатда ечиб олишга қарор қилса, у бўйича ҳисобланган устамалар куйиб кетмайди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзсаноатқурилишбанк тизимида барча хизматлар пандемия шароитида аҳолининг ўзини-ўзи изоляция қилиш талабларига кўра мувофиқлаштириб борилмоқда.

«Коммунал тўловлар учун» омонати бўйича батафсил маълумотларни @sqbsupport телеграм ботига ёзган ҳолда олишингиз мумкин.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг