Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Конгода қайиқ ағдарилиб кетди. Яна қурбонлар кўп

Конгода қайиқ ағдарилиб кетди. Яна қурбонлар кўп

Фото: «Flegtimm»

Конго дарёсида қайиқ ҳалокати 34 кишининг умрига зомин бўлди, деб хабар берди «REGNUM».

Маълум бўлишича, Конго дарёсида йўловчиларни ташийдиган таги ясси қайиқ республика пойхати Киншасага сузиб кетаётганда ағдарилган.

Қутқарувчилар 76 нафар йўловчини ва 34 нафар жасадни сувдан чиқариб олишди.

Фожиага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Бироқ, маҳаллий ОАВ хабарига кўра, сувдаги ҳалокат — мамлакатда ноёб ҳодиса эмас: кўпинча сув транспортига ортиқча юк ортиш туфайли келиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойида Конго демократик республикасидаги Май-Ндомбе кўлида кема ҳалокати натижасида қарийб 45 киши ҳаётдан кўз юмганди. Тахминан 200 нафар йўловчининг жасади ҳалигича топилмаган. Транспорт воситаси бортида жами 400 нафар йўловчи бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг