Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конор Макгрегор: «Ҳабиб фаворит...»

Конор Макгрегор: «Ҳабиб фаворит...»

Фото: «eurosport.ru»

MMA жангчиси Конор Макгрегор россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва америкалик Тони Фергюсон ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ҳақида гапирди.

31 ёшли ирландиялик жангчи ушбу рақиблар ўртасида қайсидир бирини устун қўйиш қийин бўлганини тан олди, аммо у россиялик спортчини фаворит санади. Шу билан бирга, Фергюсоннинг кучли жиҳатларини ҳам қайд этди.

«Тони ажойиб жангчи, у ҳеч қачон чарчамайди. Аммо мен Ҳабибни танлайман», — деди Макгрегор.

Фергюсон Нурмагомедовнинг эҳтимолий рақибларидан бири. 31 ёшли россиялик спортчи 2020 йил баҳорида жанг ўтказиши режалаштирилган. Аммо, Фергюсон у билан 2019 йил декабр ойида куч синашиш истагини билдирди.

Эътиборлиси, бу икки спортчи ўртасидаги жанг аввал турли сабаблар билан тўрт марта ўтказилмай қолган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг