Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Конте «кеч бўшатгани» учун «Челси»ни судга бермоқчи

Конте «кеч бўшатгани» учун «Челси»ни судга бермоқчи

Фото: «Instagram/chelseafc»

«Life.ru» ёзишича, Антонио Контенинг норозилигига сабаб шуки, уни «Челси» жуда кеч ишдан бўшатган. Конте ҳатто клуб билан мавсум оралиғи машғулотларини бошлаб ҳам юборганди, бироқ орадан бир неча кун ўтиб ишдан ҳайдашди. Энди эса, бўлажак мавсумга кам вақт қолгани учун, у ўзига иш топа олмаслиги мумкин.

Антонио Конте «Челси»ни 2016 йилнинг 14 июлидан бошқаришни бошлаган. У икки йил давомида жамоа билан Англия чемпионлиги ва кубогини қўлга киритди. Бироқ 2017/2018 йил мавсумида чемпионатда бешинчи ўринни эгаллаган «аристократлар» Чемпионлар лигасидан қуруқ қолишди. Контенинг ўрнини ватандоши — шу пайтгача «Наполи»ни бошқариб келган Маурицио Сарри эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг