Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида маъруза қилди

Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида маъруза қилди

Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, Статегия ва молия вазири жаноб Ким Донг Ён Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида маъруза қилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ахборот хизмати

2018 йилнинг 12 февраль куни Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, Статегия ва молия вазири жаноб Ким Донг Ён бошчилигидаги Корея делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида юқори мартабали меҳмон Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га борди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га университет ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев Корея Республикаси делегациясига университет фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди.

Олий таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишгач, юқори мартабали меҳмон пойтахтимиздаги 8 та нуфузли университет талабаларига маъруза ўқиди. Маъруза давомида у ўз ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Жумладан, Жаҳон банкидаги фаолияти, Президентнинг иқтисодий масалалар бўйича котиби бўлиб ишлаган вақти, шунингдек, Аджу университети ректори сифатидаги фаолиятлари тўғрисида гапириб берди.

Бош вазир ўринбосари маъруза чоғида Кореядаги иқтисодий вазиятга ҳам алоҳида эътибор қаратди, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини тилга олиб ўтди.

Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, Статегия ва молия вазири жаноб Ким Донг Ён IUTнинг меҳмонлар китобига эсдалик сифатида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги 1500 йиллик дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолиятига омадлар тилади.

Фото: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ахборот хизмати
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг