Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: АҚШда вазият аянчли тус олмоқда

Коронавирус: АҚШда вазият аянчли тус олмоқда

Фото: «Tradingbtc.com»

АҚШда илк бор бир кеча-кундузда 90 мингдан ортиқ кишида коронавирус ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «NBC News» хабар берган.

Ўтган бир кеча-кундузда АҚШда 90 456 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, 982 киши ҳаётдан кўз юмди. Бундан олдинги рекорд тунов куни ўрнатилганди: ўшанда қарийб 10 минг кишига камроқ эди — 80 622.

28 октябрь куни АҚШ ҳукумати бир ҳафта ичида ярим миллионга яқин COVID-19 ҳолати қайд этилганини маълум қилганди. Бундай вазият Америка штатлари янгидан-янги чеклов қоидаларини жорий этиш фонида кузатилмоқда. Гап айрим шаҳарларда комендантлик соатларининг жорий этилиши ва қаҳвахона, ресторан ва барларда таом тановул қилиш тақиқланиши ҳақида кетмоқда.

АҚШда жами қарийб 9 миллионта коронавирус ҳолати рўйхатга олинди. 229 минг бемор вафот этди, 3,6 миллион киши тузалди. Мамлакат касалланганлар ва ўлим сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгалламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг