Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус Трампни тавбасига таянтирди (фото)

Коронавирус Трампни тавбасига таянтирди (фото)

Фото: «АP»

Анъанага кўра Xabar.uz ўқувчилари эътиборига ўтган ҳафта давомида рўй берган энг муҳим 7 ҳодиса ҳавола этилади. 

Фото: «AFP»
  • Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо тарафдорлари ҳукуматга қарши норозилик намойишларини давом эттирмоқда. Мамлакат ҳамон сиёсий инқироз ҳолатида. Оммавий намойишларга қарамай, президент Николас Мадуро давлат раҳбари курсисини осонликча топширмоқчи эмас. 
Фото: «АP»
  • АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус сабаб бутун мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Аввалроқ Оқ уй соҳиби эпидемия у қадар жиддий хавф туғдирмаслиги ҳақида баёнот берган эди. Аммо Қўшма Штатларда кўринмас иллатга чалинган ва ундан вафот этганлар сони кўпайгач, тавбасига таянган президент қатъий чораларга киришди. 
Фото: «Getty Images»
  • Қочқин ота фарзандини ҳимоя қилишга уринмоқда. Греция чегарачилари сарҳаддан ўтишга уринаётган қочқинларга нисбатан кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Эдирне, Туркия. 
 Фото: «AFP»
  • Эронликлар лифтда хавфсизлик юзасидан тиш тозалагичлардан фойдаланмоқда. Мамлакат бўйлаб ёйилган коронавирус офати одамларни ўта эҳтиёткор бўлишга мажбур этмоқда.
Caption
  • Туркия ҳарбийлар мураккаб об-ҳаво шароитда машқлар ўтказди. Давраз тоғи, Туркия. Фото: «Anadolu Ajansı»
Фото: «Getty Images»
  • Оч қолган кийиклар Нара шаҳри кўчаларида озуқа қидириб юрибди. Кунчиқар ўлканинг сайёҳлар кўп келадиган шаҳри коронавирус сабаб ҳувиллаб ётибди. Нара, Япония. 
Фото: «Getty Images»
  • Франциялик регбичи ўзини бокс устаси чоғлади шекилли, шотланд ҳамкасби юзига мушт туширди. Ҳакам эса муштумзўрни ўша заҳоти ўйиндан четлатди. Эдинбург, Шотландия. 

С.Салим тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг