Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус вакцинаси неча пул? Журналистлар аниқлашди

Коронавирус вакцинаси неча пул? Журналистлар аниқлашди

Иллюстратив фото

Журналистлар турли мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган коронавирусга қарши вакциналарнинг нархи қанчалигини аниқлашди.

Ўз дорисига энг қиммат нархни АҚШнинг «Moderna» биотехнология компанияси қўймоқда —  «COVID-19»га қарши битта курс 50-60 доллар атрофида, уколлар сони иккиталиги назарда тутилса, битта дозаси 25-30 доллардан.

Бу ҳақда потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бораётган компаниядаги ўз манбаларига асосланиб «Financial Times» газетаси хабар берди. Манбаларга кўра, бу АҚШ ҳамда аҳолисининг даромади юқори мамлакатлар учун қўйилаётган нарх.

Газета маълумот беришича, Германиянинг коронавирусга қарши вакцина билан шуғулланаётган «BioNTtech» фармакология компанияси ўз дорисининг битта дозасига 19,5 доллар нарх қўйган, британ-швед компанияси — «AstraZeneca»да эса нархлар анча арзон: 3-4 доллар атрофида.

«FT» манбаларидан бири қўшимча қилишича, «Moderna» музокаралар давомида ҳали нархни туширишиям мумкин, чунки бошқа рақобатчилар ўз вакциналарини анча арзонга таклиф этяпти.

«Moderna» компанияси 30 минг нафар кўнгилли иштирокида ўз вакцинасининг учинчи — якуний босқичи синовларига киришгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг