Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусни юқтирганлар сони Москвада 100 мингга яқинлашди

Коронавирусни юқтирганлар сони Москвада 100 мингга яқинлашди

Фото: РБК

Россия пойтахти Москва шаҳрида коронавирусни юқтирганлар сони 98 522 нафарга етди.

Бу бутун Россия (177 160) дагининг ярмидан кўпдир.

Янги аниқланаётган касаллар борасида ҳам аҳвол шу — 10 699 та ҳолатнинг 5 846 таси Москвага тўғри келган.

Москвада COVID-19 қайд этилган беморларнинг 956 нафари вафот этган, 10 259 нафари тузалиб кетган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг