Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коррупциявий жиноятлар статистикаси эълон қилинди (инфографика)

Коррупциявий жиноятлар статистикаси эълон қилинди (инфографика)

Фото: «anticorruption.uz»

2020 йилда содир этилган коррупция билан боғлиқ жиноятлар таҳлили асосида инфографика тайёрланди.

Судлар томонидан 2020 йил давомида коррупция билан боғлиқ (ЖК 205-214, 243-моддалари) жами 2 270 нафар шахсга нисбатан 1 502 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Шундан 2 203 нафар шахсга нисбатан 1 457 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган.

Жумладан:

  • 80 нафар шахсга нисбатан 59 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми;
  • 2 123 нафар шахсга нисбатан 1 398 та иш бўйича айблов ҳукми чиқарилган;
  • 67 нафар шахсга нисбатан 45 та жиноят иши тугатилган.

Жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар

  • 45 нафар шахсга нисбатан давлат харидлари билан боғлиқ қонун талабларига риоя қилинмаганлиги;
  • 45 нафар шахсга нисбатан ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасидаги профилактика ишлари самарали тарзда олиб борилмаганлиги;
  • 50 нафар шахсга нисбатан давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибининг мавжуд эмаслиги;
  • 55 нафар шахсга нисбатан айбланувчининг соҳага тааллуқли бўлмаган хизматларга бириктирилганлиги (соҳасига тааллуқли бўлмаган хизматларда содир этилганлиги);
  • 88 нафар шахсга нисбатан шахснинг (жабрланувчи) ўз манфаати йўлида қонунни четлаб ўтишга уриниши ёки бошқа тарздаги манфаатдорлиги сабабли жиноятга йўл очиб берганлиги;
  • 99 нафар шахсга нисбатан иш ҳажмининг тўғри тақсимланмаганлиги ва малакали хизмат кўрсатилмаслиги;
  • 122 нафар шахсга нисбатан давлат органлари ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўйганлиги;
  • 179 нафар шахсга нисбатан ишга қабул қилишда мансабдорнинг (ходимнинг) шахси лозим даражада ўрганилмаганлиги, айбланувчининг малака даражаси етишмаслиги (муқаддам жиноят содир этганлиги ёки содир этишга мойиллиги);
  • 262 нафар шахсга нисбатан айбланувчининг ижтимоий таъминланмаганлиги ёки адолатли меҳнат шароити ташкил этилмаганлиги;
  • 598 нафар шахсга нисбатан тизимда иш фаолияти тўғри йўлга қўйилмаганлиги, соҳада бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги (фаолиятнинг ўзи коррупцияга йўл очиб берганлиги);
  • 642 нафар шахсга нисбатан фуқароларнинг моддий манфаатдорлик ёки шахсий бойлик орттириш йўлида жиноятга қўл уриши каби омиллар коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига имкон яратган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг